Украинадаги ўзбек фуқаролари Польша орқали эвакуация қилинади
- 25.02.2022 15:09
- 52
- Долзарб

Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Украинадаги ватандошларни Польша орқали ватанга қайтаришни режалаштирмоқда.
Эвакуация қўйидаги тартибда амалга оширилади:
- Львовга келган фуқаролар, диаспора вакилига мурожаат қилишлари ва ҳужжатларни тақдим этиши сўралган ( Салиев Маруф (+380 96 102 10 95).
- Чегарадан ўтиш фақат ўрнатилган тартибда автобус орқали ва Украинадаги ҳамда Польшадаги элчихона вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилади.
- Биринчи навбатда қариялар, болали аёллар, талабалар ва болалар эвакуация қилиш режалаштирилган.
Теглар:
Украина
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Томорқасидан "хазина" топган аёл
- Бугун, 10:20
- Қишлоқ хўжалиги
Смартфон самарали воситами ёки чалғитувчи омил?
- Бугун, 10:16
- Таълим
Дўстнинг қарори
- 27/04, 06:57
- Мутолаа
Директор менежер бўла оладими?
- 26/04, 15:37
- Таълим