1 июндан метаннинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди
1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.
Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм эди).