12 миллиард сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган

Самарқандда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси масъуллари ҳамда соҳада фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорлар ва савдо шохобчаларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига йўл қўйилмаслик ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

- Жойларда истеъмолчилар томонидан мурожаатлар сони кўпайиб бормоқда, - дейди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Фаррух Мамадаминов. – Жумладан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида биргина Смарқанд вилоятида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар бирлашма ва унинг туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ўрганилиб, истеъмолчилар манфаатига етказилган 12 миллирад сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ва тегишли тартибда ундириб бериш чоралари кўрилган.
Йиғилиш давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар ижроси, амалга оширилган ишлар, мурожаатлар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди.

Дилмурод Дўстмуродов.