15585 нафар фуқаро декларация топширди
Юртимизда аҳоли даромадларини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, фуқаролар асосий иш жойидан ташқари ўриндошлик асосида бошқа идора ва ташкилотларда фаолият юритиши, мол-мулкини ижарага бериш орқали даромад олиш имкониятига эга.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасида назарда тутилган даромадларга декларация асосида солиқ солинади. Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар шулар жумласидандир.
Айни пайтгача Самарқанд вилоятида 15585 нафар фуқаро декларация топширган. Шундан, 6674 киши йиллик, 8911 нафар фуқаро дастлабки декларацияларни тақдим этган.
Солиқ тўловчилар Солиқ кодексининг 189-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозим.
Самарқанд вилояти ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.