19 ёшли йигит маҳалладошининг уйидан 17 миллион сўмликдан зиёд тилла тақинчоқларни ўғирлаган
- 14.04.2020 10:14
- 218
- Жиноят ва жазо
Навоий вилояти, Хатирчи туманида оилали, 3 нафар фарзанди бор, ҳозирги кунда Хатирчи тумани Дамариқ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Б.З. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатчи ўз аризасида номаълум шахс унинг яшаш ҳовлисидаги деразаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни очиб, умумий қиймати 17 миллион 450 минг сўм бўлган тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, деб хабар берди Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Туман ИИБ ходимларининг олиб борган суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 2001 йил туманнинг Дамариқ МФЙда яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланилди.