20 июлдан божхонада янги тартиблар амалга киритилади
- 16.07.2025 10:48
- 71
- Ўзбекистон
Шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича белгиланди:
Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
Темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
Автомобиль пиёда ўтиш пунктларида — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар божсиз олиб кирилади.
Бироқ ишончли шартлар ҳам белгиланган:
🔹 Темир йўл, дарё ва автомобил йўли орқали келган шахс 2 календарь кундан кам хорижда бўлган бўлса,
🔹 Ҳаво транспортида қайтган шахс 3 календарь кундан кам муддат хорижда бўлган бўлса — божсиз норма қўлланилмайди.
Бу ҳолатда олиб келинаётган товарлар тўлиқ тижорат мақсадида деб қаралади ва товарнинг барча қиймати бўйича ягона божхона тўлови ундирилади.
Эслатма: Ушбу тартиблар 2025 йил 20 июлдан амалга киритилади.
Теглар:
божхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Умрим бўйи ҳамроҳ бўлди дўст ҳамда рақиб”
- Бугун, 14:46
- Мутолаа
Мунажжимлар башорат қилади (19-25 январь)
- Бугун, 14:45
- Ўқинг, қизиқ!
Жанжалчи аёл — донишманд учун сабоқ
- Бугун, 14:41
- Мутолаа