2020 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдолари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони ижроси юзасидан Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига қишлоқ жойларида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2020 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади

№ 2020-01

Танлов савдолари эълон қилинган сана: 2020 йил 3 июль

Танлов таклифларини тақдим этиш учун охирги муддат: Эълон чоп этилган санадан 30 кундан сўнг.

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбирколик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.
  2. Самарқанд вилояти ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.
  3. Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июнда 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.
  4. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Самарқанд вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларига қуйида кўрсатилган манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2Д корпус 403-хона Телефон: 66 231-13-51; 66 233-32-00; эл почта манзили: samtender2013@mail.ru

  1. Танлов ҳужжатларинн нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“Самарқанд вилояти, _________тумани, ____________массивидаги, _________ лот бўйича ____та кўп қаватли уй-жойлар қурилишни амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман. ” шаклида юқоридаги манзилларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълон чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчилар олишлари мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчисининг – Самарқанд вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларининг банк ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайдиган Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМ бир баробарига тенг.

Банк ҳисоб рақами реквизитлари қуйида келтирилган:

АТ “Алоқабанк” Самарқанд филиали х/р 20210000803783329001 СТИР: 202427054; МФО 00985; ОКЭД 72300

  1. Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудий консалтинг марказларига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтгача;

Танлов ҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштиришнинг бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метрининг (1 м2) реализация нархи;

Кўп квартирали уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағни мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

  1. Танлов таклифларини очилиши таклифлар такдим этишнинг охирги кунида танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган барча ташкилотлар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади:

 

Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2Д корпус Вилоят қурилиш бош бошқармаси мажлислар залида.

Телефон: 66 231-13-51, 66 233-32-00, эл почта манзили: samtender2013@mail.ru

Қўшимча маълумотлар учун Самарқанд вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин телефон: (66) 230-42-89.