20,6 миллион сўм: Оқдарёда ноқонуний қум-шағал аралашмасини ковлаб олаётган фуқарога жарима қўлланилди

Туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари туманда навбатдаги рейд тадбирини ўтказди.

Мазкур рейд давомида туманнинг Янгиқўрғон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёси ўзанидан Иштихон туманида яшовчи фуқаро З.У. томонидан ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан ушбу қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70-моддаси прим 1-қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробарида, яъни 20 миллион 600 минг сўм миқдорида миқдорида жарима қўлланилди.

Ҳайдовчининг техника воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати.