24 000 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Пиротехника воситаларининг юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда, яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро А.О.га тегишли бўлган шартли харидорга сотиш мақсадида олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 24 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.