3 туп ноёб дарахтни кесган шахс жаримага тортилди

21 декабр куни Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғони Дарғом йўли кўчасида жойлашган эски 90-болалар боғчаси ўрнида қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида 3 туп клён дарахтини антиқа усулда йўқ қилишни режалаштирганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М дарахтлар атрофини ковлаб томирларини болталаб чиққан. Дарахтлар эса гўёки табиий ҳолда йиқилгандик кўрсатишга уринган.

Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан аниқланган мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 34 млн 500 минг сўм зарари ҳисобланди.