30 метрлик “қотил” тўлқин дунёни кезиб юрибди

Олимлар ҳар йили юзлаб кемаларни ўз домига тортаётган 30 метрли улкан океан тўлқини мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларга эга бўлишди, деб ёзади «Мир новостей» (2020 йил, 37-сон) ҳафтаномаси.

Дунё уммонларида йирик кемаларни эртаклардаги аждар сингари ямлаб ютиб юборадиган сирли “қотил” санқиб юриши ҳақида қадимги денгиз сайёҳлари ҳам айтиб ўтган. Бундай улкан тўлқин ҳамласига Христофор Колумб, Васко да Гамма, Белинсгаузен, Крузенштерн ва бошқа денгиз сайёҳлари ҳам грифтор бўлишган.

Статистиканинг тасдиқлашича, кейинги икки аср мобайнида денгиз ва океанларда 200 дан зиёд йирик, минглаб катта-кичик кемалар сувга ғарқ бўлган. Уларнинг ярмининг чўкиш сабаблари сирлигича қолмоқда.

Аниқланишича, ҳамма гап тўлқиннинг баландлигида экан. Сунъий йўлдошлар дунё океанларида тўлқиннинг 30 метр баландликкача кўтарилишини қайд этмоқда. Ҳозирги замон кемалари ва нефть платформалари эса кўпи билан 15 метр баландликдаги тўлқинга дош бера олади, холос.

Т.МУРОД тайёрлади.