31 ёшли шахс 55 ёшли маҳалладошини пичоқлади
- 05.02.2020 18:23
- 185
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 2 февраль куни тахминан 19:30 ларда, Вобкент тумани, Гавуздувон қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Г. маҳалладоши, 55 ёшли Д.У. билан ўзаро бир-бирини ҳақоратлаб жанжаллашиб, жанжал вақтида О.Г. ёнида бўлган пичоқ билан Д.У.нинг қорнига тан жароҳати етказган.
Оқибатда Д.У. санчилиб кесилган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган. Айни вақтда Д.У.нинг соғлиғи яхшиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.