8 ойда республика бўйича 11 566 марта, Самарқандда 1544 марта чиқиндиларни нотўғри жойга ташлаш қоидабузарлиги қайд этилган

Энг кўп қоидабузарлик Самарқанд вилояти (1544), Тошкент шаҳри (1271) ва Фарғона вилоятида (1212) аниқланган бўлса, энг кам қоидабузарлик Хоразм вилоятида (332) қайд этилган.

Бошқа ҳудудларда қоидабузарликлар сони:
Сирдарё вилояти — 718 та;
Жиззах вилояти — 834 та;
Бухоро вилояти — 507 та;
Навоий вилояти — 590 та;
Андижон вилояти — 725 та;
Наманган вилояти — 804 та;
Сурхондарё вилояти — 983 та;
Қашқадарё вилояти — 444 та;
Қорақалпоғистон — 546 та.
Ҳолатлар бўйича жами 4,9 млрд сўм жарима белгиланган бўлса, ундан 2,5 млрд сўми ундирилган. Қоидабузарликларнинг 602 таси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали қайд этилган дея хабар бермоқда gazeta.uz.

Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, вилоятда бугунги кунда ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш бўйича 13 та полигондан фойдаланилмоқда. Қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш учун махсус полигонлар йўқ.