Афғонистон ҳукумати тўрт мингдан ортиқ “Толибон” аъзоларини озод қилди
- 31.07.2020 07:01
- 99
- Хориж
Афғонистоннинг иккинчи Бош вазири Муҳаммад Сарваш Дониш афғон ҳукумати қамоқхоналардан 4600 нафар толибонни озод қилганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий 1 TV News телеканали хабар берди.
Ўз навбатида, “Толибон” террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) яна 79 нафар Афғонистон ҳукумати асирларини, умумий ҳисобда 1002 нафар асирни озод этишни режалаштирмоқда.
Толибон АҚШ билан тузилган битимга асосан 5 минг нафар маҳбусни озод этишларини талаб қилмоқда. Улар Афғонистонаро музокаралар бошланишига йўл очиш мақсадида Қобулни озод этиш жараёнини тезлаштиришга чақирмоқда.
Февраль ойининг охирида Қатарда бўлиб ўтган маросим чоғида АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулхи тузилган эди. Ҳужжатга биноан 14 ой ичида Афғонистон ҳудудидан хорижий қўшинлар чиқарилиши ва асирлар алмашувидан сўнг Афғонистонаро музокаралар бошланиши лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим