Афғонистонда жангарилар ҳужуми оқибатида 12 нафар атрофида полиция ходими ҳалок бўлди

16 ноябрдан 17 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Бадахшон вилоятида жангарилар томонидан уюштирилган ҳужумда 12 нафар атрофида полиция ходими, шу жумладан, қўмондон ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 ноябрь куни Tolo News телеканали хабар берди.

Афғонистон хавфсизлик кучлари телеканалга берган маълумотга кўра, ушбу ҳужум оқибатида яна ўн киши жароҳатланган. Толибон радикал ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) жангарилари ҳуқуқни муҳофаза қилиш блок постига ҳужум уюштирганлиги тахмин қилинмоқда.
Бироқ, вазият юзасидан “Толибон” томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.