Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда қанчалик фаолмиз?

Вилоятимизда census.stat.uz порталидан онлайн рўйхатдан ўтган хонадонлар 2026 йил 21 январь ҳолатига 46,6 фоизни ташкил этди.

Бунда Қўшработ 83,4 фоиз, Тойлоқ 63,7 фоиз ва Паст Дарғом тумани 61,4 фоиз билан энг фаол туманларимиздан бўлиб турибди.
Жараёнда Самарқанд шаҳри 33,9 фоиз, Каттақўрғон 38,4 фоиз ва Ургут тумани 40,5 фоиз билан паст кўрсаткичлилар сифатида бормоқда.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда қолган ҳудудларимиз Пахтачи 54,5 фоиз, Нуробод 49,8 фоиз, Булунғур 49,5 фоиз, Нарпай 47,6 фоиз, Жомбой 47,4 фоиз, Самарқанд 47,2 фоиз, Пайариқ 47,1 фоиз, Оқдарё 46,9 фоиз, Иштихон тумани 45,7 фоиз ҳамда Каттақўрғон шаҳрида 42,8 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоят статистика бошқармаси.