Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди
"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.
2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди.
29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.