Амирободда “свет” ўчишига таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлган

Кеча, 17 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналида “Маҳалламизда олти соатдан буён чироқ йўқ. Бизнинг айбимиз нима?” дея Пахтачи туманидаги Амиробод маҳалласидан мурожаат йўллангани ҳақида маълумот эълон қилинди.

Пахтачи тумани электр таьминоти корхонаси ушбу мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу маҳалла ҳудудида 6 соат давомида электр энергия таъминотида узилиш ҳолати юз бергани сабаби нимстанция “Чўлқувар” (“Целинная”) 110/35/10 Т-1 куч трансформаторининг 110 кВ А- фазаси электр симлари уланишидаги қизишни бартараф қилиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Юзага келган ушбу ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Пахтачи тумани электр таъминоти корхонаси.