АҚШ парламентида Туркияни НАТО таркибидан чиқариш таклиф этилди
- 21.10.2020 08:00
- 82
- Хориж
АҚШ вакиллар палатасига Туркияни НАТО сафидан чиқарилишини талаб қилувчи резолюция тақдим этилди. Америка конгрессининг қуйи палатаси аъзоси Тусли Габбард ташаббус муаллифи бўлди. Бу ҳақда Арманистоннинг Америкадаги миллий қўмитаси (ААМҚ) Твиттер саҳифасида маълум қилинди.
“Шимолий атлантик альянс (НАТО) ўт очишни тўхтатишга чақирган бир вақтда Туркия НАТО позициясига қарши чиқди. Бу ҳолат у Озарбайжоннинг қуролли босқинини қўллаганида намоён бўлди”, дейилган резолюция матнида.
Шунингдек, ҳужжатда Анқара Тоғли Қорабоғ зиддиятининг авж олишига сабабчи бўлгани ва уруш ҳудудига ёлланма жангарилар юборганлиги, уларнинг аксарияти “Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлиги таъкидланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа