АҚШ Президенти ижтимоий тармоқларни тартибга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди
- 30.05.2020 15:03
- 100
- Хориж
Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
“Цензура ёки сиёсий ҳаракатлар билан ўралашиб қолган ижтимоий тармоқлар энди жавобгарликдан ҳимояланиш ҳусусиятига эга бўла олмайдилар”, дея таъкидлади Дональд Трамп.
Унинг фикрига кўра, шу вақтгача ижтимоий тармоқлар кўнглига келганини қилган ва бунинг учун ўзларини нейтрал платформа сифатида намойиш этиб, жавобгарликдан ҳимояланган. Бироқ сўз эркинлиги ва фуқаролар ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинади.
Бундан бир неча кун илгари Дональд Трамп унинг айрим хабарлари остида “ёлғон маълумот”, деган ёзувлар пайдо бўлганидан сўнг Твиттер ижтимоий тармоғини “сўз эркинлигини бўғиб қўяётганликда” айблаган эди.