АҚШ президентларининг рейтинги эълон қилинди
C-SPAN канали томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, америкалик тарихчилар Дональд Трампни, айниқса ахлоқий фазилатлари ва маъмурий маҳоратига биноан мамлакат тарихидаги энг ёмон президентлардан бири деб аташди.
2000 йилдан бери тўртинчи марта нашр томонидан тузилган рейтинг бўйича АҚШ тарихи соҳасидаги 142 мутахассис иш олиб борди. Натижаларга кўра, Трамп рейтингнинг 44 иштирокчиси орасида 41-ўринни эгаллади (Президент Гровер Кливленд икки марта – АҚШнинг 22- ва 24-президенти бўлган).
Биринчи энг яхши президент учталигини – Авраам Линкольн, Жорж Вашингтон ва Франклин Рузвельт эгаллади. Жон Кеннеди саккизинчи, ундан кейин республикачилар президенти Рональд Рейган жойлашди, энг яхши ўнталикни охиридан 44-президент Барак Обама жой олди. Демократ Билл Клинтон 19-ўринни, Катта Буш 21-ўринда бўлса, кичик Жорж Буш 29-ўрин ва республикачи Ричард Никсон 31-ўринни эгаллади.
Рейтингнинг якуний ўрнини ахлоқий фазилат, етакчилик ва маъмурий қобилият, ташқи сиёсат санъатини баҳолашни ўз ичига олган ўнта позиция бўйича баллар йиғиндиси аниқлади.
Г.Холдорова тайёрлади.