АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг эҳтимолий ядровий ҳужумига кескин жавоб бўлишини маълум қилди
“Шимолий Кореянинг Қўшма Штатлар ёки унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига қарши ядровий зарбасини қабул қилиб бўлмайди ва бу режимнинг тугатилишига олиб келади, биз бу чорани кўрамиз”, деди у жанубий кореялик ҳамкасби билан Вашингтондаги музокаралари якунида.
Қўшма Штатлар Жанубий Кореяда ядро қуролини жойлаштиришни режалаштирмаяпти, бироқ ярим оролга Америка ядровий сув ости кемалари боради, деган Оқ уй эгаси.
Байденнинг қўшимча қилишича, Вашингтон ва Сеул “кенгайтирилган тўхтатувчи тизим”дан фойдаланиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш учун “ядро бўйича маслаҳат гуруҳи” тузишга келишган.
“Мамлакатларимиз КХДР томонидан ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда зудлик билан икки томонлама президент маслаҳатлашувларини ўтказишга ва дарҳол, тор-мор этувчи куч билан, шунингдек альянснинг барча кучларидан, жумладан, АҚШ ядровий қуролидан қатъий фойдаланган ҳолда жавоб қайтаришга ваъда беришга келишиб олди", деди Жанубий Корея президенти Юн Сок Ель.
Апрель ойи бошида Шимолий Корея Вашингтон ва Сеулни Пхеньянга нисбатан иттифоқчилар “тўғридан-тўғри ҳарбий провокациялар” содир этган тақдирда, мамлакат ядро салоҳиятини унутмасликка чақирган эди.
Жанубий Корея президенти икки томонлама иттифоқнинг 70 йиллигига бағишланган давлат ташрифи билан ҳафта давомида Қўшма Штатларда бўлади. Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири КХДР атрофидаги вазият ва икки давлатнинг Пхеняндан келаётган ядро таҳдидининг олдини олиш ва Корея яриморолини ядросизлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликдир.