АҚШда болалар орасида нафас йўллари вируси тарқалиши кўпаймоқда
- 21.10.2022 16:11
- 37
- Хориж
Қўшма Штатлардаги болалар шифохоналари нафас олиш йўллари вируси – респиратор-синцитиал тарқалиши туфайли тўлди. Бу ҳақда The Hill хабар берди.
Қайд этилишича, Хартфорддаги Коннектикут тиббиёт муассасаси беморлар сони кўплиги сабабли имконият даражасидан чиқиб ишламоқда. Шифокорлар Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар Федерал агентлиги билан беморларни қабул қилиш учун чодирлар жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Коннектикутдаги болалар тиббиёт марказининг бош шифокори доктор Хуан Салазарнинг айтишича, нафас йўллари инфекцияси билан касалланиш сентябрь ойи бошидан буён ғайритабиий даражада авж олган. Нбю-Хейвен болалар касалхонаси бир ҳафта ичида икки баробар зиёд – 57 дан 106 гача бемор қабул қилди.
Августда Техас штатида АҚШда маймунчечакдан биринчи ўлим қайд этилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 19 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!