Арманистон Бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди
- 01.06.2020 21:21
- 63
- Янгиликлар

1 июнь куни ўз туғилган кунини нишонлаётган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўзи ва оиласида коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
“Менда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари сезилмади. Бироқ ҳарбий қисмларга ташриф буюришимни ҳисобга олиб, коронавирусга тест таҳлили топширдим. Менда коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу билан бирга, оила аъзоларимда ҳам коронавирус инфекцияси борлиги маълум бўлди”, деди Пашинян.
Унинг фикрига кўра, у ўтказилган мажлисларнинг бирида касалликни юқтириб олган.
- Ходимлардан бири олдимга қўлқопсиз сув олиб келиб қўйди. Мен ундай сувни алмаштириб беришини сўрадим. Тахминимча, бундай ҳолат илгари ҳам бўлган, - деди Пашинян видеомулоқотда.
У ўзининг ҳукумат қароргоҳидан туриб ишлашда давом этишини маълум қилар экан, унда ва оила аъзоларида касалликнинг аломатлари сезилмаётганлигини айтди.
Шунингдек, ҳукумат раҳбари ходимларига касаллик юқтирмаганлигига умид билдирди.
Теглар:
Арманистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 60 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 1 соат аввал
- Мутолаа