Ароқфурушлар қонунга рўбарў бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Н.Г. ва Б.Б.нинг Паст Дарғом тумани, Сазағон маҳалласи ҳудудидаги хонадонидан сотиш мақсадида сақланган 144 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабар қилинишича, шу кунларда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.