Австралиядаги зилзиладан кейин 45 дан ортиқ уйлар қисман вайрон бўлди

АҚШ геология хизмати маълумотларига кўра, 5,8 магнитудали зилзила бугун, УТC вақти билан 23:15 (Тошкент вақти билан 04:15) да қайд этилган.

Зилзила эпицентри 4,2 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Виктория пойтахти Мелбурн шаҳридан 128 километр шарқда. Ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Кейинчалик 4,1 ва 3,1 балли такрорий силкинишлар қайд этилди.

Зилзила қурбонлари ҳақида маълумот йўқ. Вазиятни баҳолаш учун баъзи вилоятларга вертолётлар юборилиб, аҳолига ёрдам бериш учун марказлар ташкил этилмоқда.

Мутахассислар маълумотига кўра, аҳоли афтершоклар бир неча ой давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.