Австрияда бортида икки нафар ўзбекистонлик бўлган самолёт ҳалокатга учради
- 09.10.2023 13:27
- 110
- Хориж
Австриянинг Каринтия федераль ерининг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалокатга учраган. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси берган маълумотларга кўра, воқеа 4 октябрь куни содир бўлган. Ҳозирда Словениядаги “Aviation Career Center” авиамактабининг 21 ёшли талабалари K.Н. ва A.Х. ҳозирда Каринтия клиникаларида даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари талабалар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатиляпти.
“Элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратга олди”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.