Байрам ва дам олиш кунлари коммунал хизматда муаммо бўлса, қўнғироқ қилинг!
Таҳририятимизга бир неча фуқаро «Янги йил ва дам олиш кунлари хонадонимизда ичимлик сув қувури, жўмрак ёки оқава сув, умуман, коммунал соҳа билан боғлиқ муаммолар келиб чиқса, кимга, қаерга мурожаат қилсак бўлади? Шу кунлари бу ишларни бажарадиган одам топиладими?», дея мурожаат қилди.
Биз бу масалада Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутасаддилари билан боғландик. Кўп ўтмай, бошқарма ахборот хизмати қуйидагича хабар узатди:
«Аввало, бошқармамиз жамоаси номидан вилоятимиз аҳлини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаймиз. Янги йил кунлари аҳоли хонадонида коммунал хизматлар бўйича муаммо бўлмаслиги учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Бунинг учун бошқармамизда созловчи, техник ходим, хизмат машинасидан иборат кечаю-кундуз ишлайдиган бригадалар бор.
Шунингдек, 24 соат давомида мурожаатларни қабул қиладиган 66-2353580 ва 1055 қисқа рақамли телефонларимиз ишлаяпти.
Хонадонингизда коммунал хизмат борасида бирор муаммо бўлса, марҳамат, бизга қўнғироқ қилинг!
Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси”.