Беларусь санкциялар туфайли халқаро ташкилотлардан чиқиш билан таҳдид қилди
- 19.09.2020 20:20
- 119
- Хориж
Беларусь ўзининг халқаро ташкилотлардаги иштирокини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилди.
Макейнинг сўзларига кўра, агар Беларусни шунга мажбур қилишса, қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор “мутлақо кескин чоралар” мавжуд.
“Биз Беларусь иштирокисиз фаолияти самарасиз бўлган, бир қатор ташкилотлардаги иштирокимизни қайта кўриб чиқишимиз мумкин”, деди Беларусь ташқи ишлар вазири.
17 сентябрь куни Европа кенгаши Беларусда ўтказилан сайлов натижаларини қалбакилаштиришда ва мамлакатдаги зўравонликларга жавобгар бўлган Александр Лукашенко ва бошқаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини қўллади. Сўнгги қарорни Европа иттифоқи кенгаши қабул қилади.
Теглар:
Беларусь
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа