Беларуслик олимлар COVID-19 пандемияси бошлангач саратон касаллиги кескин камайганини маълум қилишди

Беларуслик онкологлар COVID-19 саратон ривожланишига тўсқинлик қилишини айтиб, қатор далиллар келтирмоқда.

Уларга кўра, охирги икки йил ичида Беларусда саратон билан касалланганлар сони 25 мингга камайди. Ваҳоланки, сўнгги 50 йил ичида онкологик касалликларнинг фақат кўпайиши қайд этилган эди. 2020 йилда касалланиш биринчи марта 20 фоизга камайган. Бу 11 мингга яқин беморга кам дегани. Худди шундай тенденция дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида кузатилди.

Организмнинг COVID-19 га реакцияси хатарли ўсма ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай назарияни беларуслик онколог Сергей Красний илгари сурди.

“Коронавирус ўсимтанинг ўсишига тўсқинлик қилиши ва ҳатто саратон касаллигига чалинганларни даволаши мумкин. Беларусда 2021 йилда онкологик касалликларнинг кескин ўсиши кутилган эди. Аммо хавфли ўсимталар касаллиги янада камайди. Вазиятни мурожаат этиш камайиши билан боғлаб бўлмайди. Кейин биз буни COVIDдан саратон билан касалланган беморлар ўлимининг ошиши билан боғладик. Чунки онкобеморлар иммунитети пасайиши билан ажралиб туради ва хавфли гуруҳда. Аммо маълум бўлишича, 2020 йилда саратон касаллигидан ўлим камайган.

Гап шундаки, COVID-19 юқори гипертермия (давомли юқори ҳарорат) билан тавсифланади. Хавфли ўсимта ҳужайралари эса юқори ҳароратга жуда сезгирлиги маълум ва биз буни анчадан бери ўз амалиётимизда ишлатиб келмоқдамиз”.