Белгородда дрон аэропорти панжарасига урилиб портлади
Baza, Astra ва SHOT телеграм-каналлари Россиянинг Белгород аэропорти тўсиғига портловчи мослама ўрнатилган учув қурилмаси қулагани ҳақида хабар бермоқда.
Astra хабарига кўра, дрон 10 апрель куни соат 16:30 атрофида аэропорт панжарасига қулаган. Маълумотларига кўра, дрон “самолёт типидаги” бўлган.
Портлаш оқибатида аэропортнинг панжараси ва сигнал кабели шикастланган. Одамлар жабрланмаган.
Bazaнинг эслатишича, аэропорт Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери фуқаролик рейсларини қабул қилмаган.
Охирги бир неча ой ичида нафақат Украина билан чегарадош Белгород вилоятида, балки Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам турли объектларга учувчисиз самолётлар ҳужуми содир этилгани ҳақида бир неча бор қайд этилган. Россия ҳукумати ушбу ҳужумларнинг айримларида Украинани айблайди. Украина расмийлари Россия ҳудудидаги ушбу ва бошқа операцияларга алоқадорлигини расман тан олмаган.