Беш кунда Самарқандга 31 минг сайёҳ келди
- 23.03.2022 18:19
- 103
- Саёҳат
Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасидан маълум қилишларича, 19-23 март кунлари Самарқандга 28 минг нафардан кўпроқ маҳаллий ва 3700 нафардан ортиқ хорижий сайёҳларнинг ташрифи кузатилди.
Хорижий сайёҳлар орасида қозоғистонликлар (1720 нафар) кўпчиликни ташкил этди.
Шунингдек, Тожикистон, Россия Федерацияси ва Туркиядан ҳам туристлар кўп бўлди.
Умуман, беш кун давомида Европа мамлакатларидан 439 нафар, Осиё мамлакатларидан 328 нафар, АҚШ ва Жанубий Америка қитъасидан 84 нафар сайёҳ Самарқандга келди.
Теглар:
сайёҳ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!