Билл Гейтс коронавирусдан ҳам даҳшатлироқ фожиа рўй беришидан хавотирда
- 08.08.2020 07:30
- 1213
- COVID-19
Microsoft асосчиси Билл Гейтс оқибатлари коронавирус пандемиясидан ҳам даҳшатлироқ бўладиган экологик инқироз ҳақида огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йилликлардаги иқлим ўзгариши глобал инқирозга олиб келади. Гейтснинг фикрича, фожиани олдини олиш учун атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари ҳажмини сезиларли даражада камайтириш зарур.
“Пандемия қанчалик даҳшатли бўлмасин, иқлим ўзгариши унданда даҳшатлироқ бўлиши мумкин”, - дея таъкидлади Гейтс.
Миллиардер коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ва тахмин қилинаётган глобал исиш оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатларини таққослаб кўрди. Гейтснинг ҳисоботига кўра, 2100 йилга келиб Ер юзида об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолати COVID-19 билан таққослаганда беш баробарга кўп бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа