Бир гуруҳ шифокорлар Туркиядан Ўзбекистонга йўл олди

Бугун Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Туркиялик тиббиёт ходимларининг ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда вилоят ва шаҳарлардаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиши, корновирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.