Бир қатор ҳудудларда оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйишда сусткашликка йўл қўйилган
- 08.08.2023 09:57
- 147
- Саломатлик
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов олиб бормоқда.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда дастлаб тиббиётнинг бирламчи тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди.
Таъкидланишича, Давлат дастури доирасида мазкур соҳани аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 110 та оилавий шифокорлик пункти, 30 та оилавий поликлиника ва 520 та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш белгиланган.
Бироқ ўтган даврда Тошкент вилоятида режадаги 10 та, Қашқадарёда 9 та, Сирдарёда 5 та оилавий шифокор пунктидан бирортаси ташкил этилмаган.
Ҳудди шундай, оилавий янги поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш борасида Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида сусткашликка йўл қўйилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа