Бир вақтнинг ўзида Афғонистоннинг икки ҳудудига қуролли ҳужум уюштирилди

Афғонистоннинг Қундуз провинциясида “Толибон” томонидан уюштирилган қуролли тўқнашув оқибатида камида 6 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1TV News телеканали хабар қилди.

Шу билан бирга, яна 7 нафар полиция ходими жароҳатланган. Телеканал хабарига кўра, толибонлар орасида ҳам қурбонлар мавжуд. Бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Шунингдек, Қундузда уюштирилган ҳужум билан бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Бадахшон провинциясида ҳам қуролли тўқнашув бўлиб ўтган.

Бадахшон губернатори вакилининг сўзларига кўра, “Толибон”, ИД (Ўзбекистонда тақиқланган) ва “Ал-Қоида” (Ўзбекистонда тақиқланган) жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлган ва икки нафари жароҳатланган. Ҳужум уюштирган жангариларнинг 5 нафари йўқ қилинган ва бир нечтаси жароҳатланган.