Биринчи олимпия ўйинлари байроғини ким ўғирлаган?

Бугун ҳар қандай давлатнинг ўз рамзларидан бири бўлмиш байроқлар тўғрисида қизиқарли фактлар билан танишамиз.

Америка Қўшма Штатларининг Байроқ кодекси деб аталадиган қонунлар мажмуига кўра, байроқ “ҳеч қачон реклама мақсадида, ҳатто қоғоз салфеткалар ёки пластинкаларда ҳам ишлатилмайди”.

2007 йилда Россия Арктиканинг потенциал (яширин, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган) табиий ресурсларини сақлаб қолиш мақсадида Шимолий Муз океани сувлари остига ўз миллий байроғини қадаб қўйди. Экспедиция давомида титандан ясалган давлат байроғи лойиҳа қиймати тахминан 100 миллион рублни ташкил этган.

Филиппин давлат байроғи уруш бўлган пайтларда қизил томони билан, тинчлик пайтида кўк томони билан юқорига илинади.

Сайёрамиздаги мамлакатлар байроқларида шу ранглардан камида биттаси борлиги учун Олимпия байроғининг оқ майдондаги қизил, қора, кўк, яшил ва сариқ ранглари танланган.

Лихтенштейн ва Гаити мустақил равишда бир хил миллий байроқларни ишлаб чиққан. Икки давлат 1936 йилги ёзги Олимпия ўйинларида бир хил байроқ остида қатнашмагунича буни ҳеч ким сезмаган эди.

Дунёдаги биринчи Олимпия байроғи 1920 йилда Бельгиядаги Антверпен Олимпиадаси тугаганидан кейин йўқолиб қолган. 77 йил давомида байроқ қаерга йўқолиб қолганини ҳеч ким билмас эди. 1997 йилда ўша пайтда тирик қолган энг кекса Олимпиада совриндори, америкалик ғаввос Хэйг Прист билан суҳбат чоғида унга байроқ йўқолганлиги айтилди.

Собиқ спортчи журналистни (ва дунёни) ҳайратда қолдириб, байроқ 77 йил давомида унинг эски чамадонининг пастки қисмида яшириб келинганини айтди. Маълум бўлишича, Олимпиададаги жамоадошининг далдаси билан Хейг байроқ устунига чиқиб, уни “ечиб” олган экан. Прист байроқни 2000 йилги Олимпиада ўйинларидаги махсус маросимда қайтариб берди ва ҳозирда у Лозаннадаги Олимпия музейида сақланмоқда.

Давлат байроқларидаги энг кам учрайдиган ранг бу бинафша рангдир. XIX асрнинг ўрталарига қадар бу бўёқ энг қимматларидан бири ҳисобланган. Фақат 1856 йилда унинг арзон сунъий аналоги - анилин ихтиро қилинди.

Б. Муҳаммадиева тайёрлади.