Боксчиларимиз Осиёда тенгсиз эканини кўрсатиб қўйишди
Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди, дея хабар берди Миллий олипия қўмитаси ахборот хизмати.
Кеча, 31 май куни эркаклар ўртасида финал жанглари ўтказилди.
10 вазн тоифасидан 7 тасида ҳамюртларимиз қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб борди. Уларнинг 6 нафари терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни тақдим қилди. Марказий жанг +91 килограмм вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев ўртасида кечди. Жанг давомида тўлиқ устунлик қилган Баҳодир якунда яна бир ғалабани тантана қилди.
Шунингдек, -49 килограмм вазнда: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даниял Сабит (Қозоғистон) 5:0;
-52 килограмм вазнда: Шаҳобиддин Зоиров – Амит (Ҳиндистон) 3:2;
-56 килограмм вазнда: Миразизбек Мирзахалилов – Харку Энх-Амар (Мўғулистон) 2:3;
-69 килограмм вазнда: Бобоусмон Батуров – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон) 3:2;
-75 килограмм вазнда: Саиджамшид Жаъфаров – Абилхан Аманкул (Қозоғистон) 4:1;
-81 килограмм вазнда: Дилшодбек Рўзметов – Мейсам Гешлаги (Эрон) 3:2;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) 5:0.
Шу тариқа боксчи йигитларимиз ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Эркаклар жамоамиз ушбу чемпионатни 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза - жами 10 та медаль билан якунлади.