Болажонларга Президент совғалари улашилди

Авал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳалласида яшаётган болалар, боқувчисини йўқотган чин етимлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фарзандларига “Президент совғаси”ни топширишга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

''Салом,  Янги йил!'' шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, шаҳар ҳокими Б.Облақулов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари болажонларга 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 турдаги ширинликлар, шахмат ва юмшоқ ўйинчоқлардан иборат “Президент совғаси” жойлашган махсус қопчаларни тантанали равишда топширди.

- Ҳар йили Янги йил байрамини орзиқиб кутамиз, - дейди Самарқанд шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Умид Носиров. - Бу йилги байрам кутганимиздан ҳам қизиқарли бўлмоқда. Айниқса, "Президент совғаси" менга жуда ёқди. Совға ичида шахмат ҳам бор экан. Чунки шахмат ўйнашга жуда қизиқаман. Шахмат бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлганман. Келажакда жаҳон чемпиони бўлишни орзу қиламан.

Тадбирда болажонлар учун театрлаштирилган томошалар намойиш этилдиа. Қалби қувончга тўлган жажжилар безатилган арча атрофида Қорбобо, Қорқиз ва мультфильм қаҳрамонлари билан эртаклар оламига саёҳат қилди.

Тўлқин Сиддиқов,

Бахтиёр Мустанов (фото).