Бўстонсаройдаги чуқурлар нима экани маълум бўлди
Самарқанд шаҳридаги мазкур кўчада қолдирилган чуқурлар ҳақда хабар берилганди. Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга изоҳ берди:
"Мобил мухбир нигоҳига тушиб, Zarnews.uz сайти орқали эълон қилинган, шаҳримизнинг Бўстонсарой кўчасидаги чуқурчалар борасида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу чуқурчалар йўл белгилари ва йўл чироқларини ўрнатиш учун мўлжалланган айрим жойларга остидан кабел ўтганлиги боис қурилиш давомида қўйиб кетилган.
Тармоқга уланиш қулай бўлиш учун вақтинчалик очиқ қолдирилган.
Белгиланган жойларга махсус белги ва чироқлар ўрнатилиб бўлингач, Ободонлаштириш ходимлари томонидан чуқурлар қум билан тўлдирилиб юза қисми бетон қопламаси билан ёпилиб қўйилиши назарда тутилган эди.
Айни пайтда пиёдалар учун ноқулайлик туғдирган ушбу ҳолат бартараф этилди", дейилади бошқарма изоҳида.