Бразилияда тартибсизликлар: Ой охиригача мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва намойишчилар қатор ҳукумат биноларига бостириб кирган мамлакат пойтахтида тартиб ўрнатишга федерал кучларни жалб қилишни буюрди.
"Глобу" телеканалига кўра, федерал кучлардан фойдаланиш ҳақидаги буйруқ 31 январга қадар амал қилади.
“Операциядан кўзланган мақсад — пойтахт федерал округида давлат биноларини тортиб олиш билан бирга жамоат тартибини бузишга чек қўйиш”, дея фармондан парчаларни келтирди Президент.
Бундан ташқари, давлат раҳбари тартибсизликлар учун қаттиқ жазо беришни ваъда берди. У, шунингдек, полициянинг ҳаракатларини танқид қилиб, буни "ёки нолойиқлик хизмат ёки ёмон ният" деб ҳисоблади.
Аввалроқ Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаронинг минглаб тарафдорлари парламент, Олий суд ва давлат раҳбари қароргоҳига бостириб кирган эди. Намойишчилар пойтахтда бир-бирига яқин жойлашган ушбу ҳукумат бинолари атрофидаги полиция ҳимоясини бузиб ўтишди. Шу билан бирга, "Глобу" портали таъкидлаганидек, баъзи полициячилар содир бўлаётган воқеаларга хотиржам муносабатда бўлишган, ҳатто намойишчилар билан суратга тушишган.
Қурбонлар ва жиддий тўқнашувлар ҳақида маълумотлар йўқ. Президентнинг ўзи тартибсизликлар вақтида пойтахтда бўлмаган.
Болсонаро тарафдорлари унинг ўтган йилги сайловлардаги мағлубиятини тан олишмаяпти ва мунтазам равишда собиқ президентнинг ҳукуматга қайтишини талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда.
Январь ойи бошида Бразилияда янги президент Луис Инасиу Лула да Силванинг инаугурацияси бўлиб ўтган эди. Болсонаро мамлакатни тарк этгани сабабли маросимда қатнашмади.