“Бу тақдир!”: Бизга умуман боғлиқ бўлмаган муваффақият омиллари
Business Insider муаллифи Шана Лейбовиц муваффақият ҳақида янги тадқиқотлар қилди.
Умуман олганда ҳаётда муваффақият қозониш ва ўз имкониятларни яхшилаш учун кўп иш қилишингиз мумкин. Яхши ухланг ва кўп ташвишланманг. Ишга эртароқ келинг. Одамларга меҳрибон бўлинг ва ҳеч қачон дангасалик қилманг.
Аммо муваффақиятингиз фақат сизнинг қўлингизда эмас экан. Муносиб маош тўланадиган барқарор корхонада иш топиш, ҳурматга эришиш қобилияти ота-онангизнинг касби ва табиий ҳидингиз каби омилларга ҳам боғлиқ. Бу адолатдан эмас, лекин ҳаёт шундай. Биз шахсий ва касбий ҳаётингиздаги муваффақиятларга сезиларли таъсир кўрсатадиган, лекин сиз уларни деярли ўзгартира олмайдиган бир нечта омилларни танладик.
1. Юзингиз
Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юзлари бошқалар ишончини қозона оладиган ва етакчи бўлиб кўринадиган одамлар кўпроқ маош олишлари мумкин. Ушбу таассуротлар асосан юз тузилиши боғлиқлигидан келиб чиқади. Шунингдек етакчиликни эркак хусусиятли - квадрат юзли, кучли жағ, ажралиб турадиган қошлар, ингичка лаблар белгилайди. Ишончни эса назокатли – юмалоқ юзли, катта кўзлар, кичик қошлар ва тўла лаблар эгалари қозонишади.
2. Талаффузингиз
Ишга киришингиз учун нафақат суҳбат пайтида айтганларингиз, балки талаффуз қилишингиз ҳам муҳим роль ўйнайди. Тадқиқотлар баъзи иш берувчилар раҳбарлик лавозимига келган номзодларда чет эл талаффузи бўлса, улар камситилганини кўрсатди. Эҳтимол иш берувчи ушбу ходимлар одамларга таъсир ўтказа олмайди деб ҳисоблашар. Тадқиқот муаллифлари компанияларга адолатсиз баҳо бермаслик учун менежерларни ўқитиш пайтида ушбу нуқтаи назарни эътиборга олишни маслаҳат беришади.
3. Овозингиз
Кўпинча одамларнинг овози ва нутқ услубига қараб уларнинг профессионал фазилатлари тўғрисида фикр юритамиз. Овози паст бўлган эркаклар ва аёллар одатда тестостерон даражасининг юқорилигига эга – бу кучлилик ва агресссивлик далолатидир. Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, паст овозли эркак раҳбарлар йирик фирмаларда раҳбарлик қилишади ва натижада кўпроқ маош олишади.
4. Ота-онангизнинг маълумоти ва мартабаси
Ота-оналарнинг муваффақияти фарзандларининг муваффақиятига сезиларли таъсир қилади. Кўпинча олий маълумотли ота-оналарнинг фарзандлари ўзларига таълим олиш ва юқори мартабага эришиш мақсадларини қўйишади. Бошқа тадқиқотлар ишлайдиган оналарнинг қизлари уйда ўтирган оналарга қараганда 23% кўпроқ маош олишини, шу билан бирга ўғиллари кўпроқ вақтни уй юмушларига ва болалар парваришига сарфлашини аниқлади.
5. Бўй ва вазнингиз
Узун бўйли одамлар пастбўй одамларга қараганда устунликка эга. Бир тадқиқот юқори одамларнинг маоши ҳам юқори бўлишини кўрсатди. Бундан ташқари, баланд бўйли одамлар одатда бошқаларга қараганда ҳаёт ва ишдан кўпроқ мамнунлигини аниқлади.
6. Туғилганлик тартиби
Олимларнинг таъкидлашича, оиладаги биринчи фарзандлар кўпроқ муваффақиятли бўлишга мойил. Улар мактабда яхши ўқийди ва кейинчалик мавқега эга бўлади. Бу нима учун шундайлигини ҳеч ким аниқ билмайди. Аслида биринчи ва иккинчи ёки кейинги болалар ўртасида шахсият ва ақлни ривожлантириш нуқтаи назаридан жиддий фарқ йўқ. Эҳтимол, ота-оналар биринчи фарзандларига нисбатан қаттиқроқ муносабатда бўлишади, бу уларни интилишларга мажбур қилади. Бошқа томондан, кўпинча оиладаги ягона фарзанд муваффақиятларга эришади, чунки ота-оналар уларга тўлиқ эътибор берган бўлади.
7. Сиз туғилган ой
Бир тадқиқот жуда кам сонли директорлар июнь ва июль ойларида туғилганлигини кўрсатди. Бунинг сабаби “ёз” болалари ўз синфларида бошқаларга қараганда кичикроқ бўлгани ва улар ривожланишнинг пастки босқичида ўқиш ва ўрганишни бошлаганларида эканлигини аниқланган.
8. Суҳбат пайтидаги об-ҳаво
Табиат кучлари сизнинг мартабангизга ҳам ижобий, ҳам салбий роль ўйнаши мумкин. Тадқиқотчилар тиббиёт факультетларига мурожаат қилган 3000 та киши материалларини ўрганишди ва ёмғирли кунларда сўровда қатнашганлар қуёшли кунларга қараганда ўртача 1 фоиз паст балл олганини аниқлашди. Муаллифларнинг таъкидлашича, натижада бу фарқ кириш имтиҳони натижаларининг 10 фоиз фарқига тенг бўлган.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.