Бу йил қиш қандай келади?
Иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қишда ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Қиш фасли давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 даражагача совуқнинг пасайиши эҳтимолдан холи эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60 фоиздан ошмайди.