Бугун барча ишда бўлган ходимлар камида 1 соат вақтли кетиши керак, эртадан 5 кунлик дам олиш бошланади
- 27.06.2023 10:48
- 55
- Ўзбекистон
Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
📆 Эртага, 28 июнь май - Қурбон ҳайити байрами, яъни ишланмайдиган байрам куни.
⏰ Демак, бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонуний ҳаққи бор.
⏰ Бу дегани, кечки соат 18:00 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.
✅Шунингдек, эртадан Қурбон ҳайити байрами муносабати кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари ҳам бошланади:
➡️ 28 июнь, чоршанба (байрам куни);
➡️ 29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 1 июль, шанба (олти кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 2 июль, якшанба (одатий дам олиш куни).
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Камбағалликни камайтиришда нималар муҳим?
- Кеча, 20:01
- Иқтисодиёт
Бугун шоир Нодир Жонузоқ туғилган кун
- Кеча, 19:56
- Мутолаа
Юр, чиқайлик сайрга, дўстим...
- Кеча, 18:39
- Мутолаа
Дунё нефть бозоридаги асосий денгиз артериялари
- Кеча, 18:33
- Хориж