Бугун инаугурация: Трамп Байденнинг барча радикал фармонларини дарҳол бекор қилмоқчи

Time журналига кўра, Доналд Трамп ўз лавозимига киришишининг биринчи кунидаёқ 100 га яқин фармойишларни имзолашни режалаштирган. Оқ уйга қайтган биринчи кунидаёқ ўзидан олдинги президентнинг барча “аҳмоқ ва радикал” фармонларини бекор қилиш ниятида.

Трамп, шунингдек, жанубий чегара бўйлаб “миграция босқини”ни тўхтатиш ва мамлакатда нефть ишлаб чиқариш тўсиғини очиш, сунъий интеллект соҳасида йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва фавқулодда ваколатдан Учинчи жаҳон урушининг олдини олишда фойдаланишга ваъда берган.

Бўлғуси президент энергетика соҳасида фавқулодда федерал режим жорий этиш ва Жо Байденнинг иқлим бўйича ташаббусларини бекор қилмоқчи.

Бугун кечқурун Вашингтонда Доналд Трамп инаугурация маросими бўлиб ўтади, шундан сўнг у расман АҚШнинг 47-президенти бўлади.