Булунғур туманида сайёр тарзда хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди
- 27.02.2019 18:15
- 94
- Иқтисодиёт
Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Каттақишлоқ маҳалласида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан фуқароларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Тадбир давомида аҳолидан 50 дан ортиқ турли масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди. Шулардан 30 таси жойида қаноатлантирилди.
Шунингдек, 2 нафардан ортиқ фуқарога мобил давлат хизматлари кўрсатилди, 10 та битирувчи талабага солиқдан ИНН рақами, 1 та уй-боғча фаолиятига рухсат гувоҳномаси ҳамда 1 та хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорига асосан, 5 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган тураржой биносига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги ҳоким қарори фуқароларга сайёр тарзда топширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим