Бутунжаҳон туризм ташкилотининг юбилей сессияси Самарқандда ўтказилади
- 30.05.2023 17:46
- 195
- Саёҳат
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг Мадрид шаҳридаги қароргоҳида 16-20 октябрь кунлари ташкилот Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясини Самарқандда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ва ташкилот ўртасида битим имзоланди.
Учрашувда UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили, Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ҳамда «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида UNWTO Халқаро туризм академиясини ташкил этиш юзасидан меморандум имзолади.
Аслида бу ташаббус хусусида Ўзбекистон раҳбари ва ташкилот Бош котиби ўртасида кечган учрашувда илгари сурилган ва Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа