Буюк тарихий шахсларнинг бемаъни ўлимлари
Ли По - Ой қучоғидаги ўлим
Хитой адабиётининг энг машҳур намояндаларидан бири шоир Ли По кўпинча “ичиб олиб”, ўзининг ўлмас асарларини тасодифий ўткинчиларга айтиб берар эди. Бир куни кечаси Ли По Янцзи дарёси бўйлаб қайиқда сузиб, ифодали шеър ўқиб туриб, ой аксини қучоқлашга уриниб кўрмоқчи бўлди, бироқ у қайиқдан йиқилиб, сувга чўкиб кетди.
Фрэнсис Бэкон – музлатгич яратаман!
XVI асрнинг нуфузли давлат арбоби ва файласуфи ичак-чавоқлари тозаланган товуқни қор билан тўлдиргандан сўнг вафот этди (у товуқ гўшти узоқ сақланиши учун туз ўрнига қордан фойдаланиш ғоясини ўйлаб топди ва у ўз назариясини синаб кўрмоқчи эди). Синов натижасида товуқ эмас, Бэконнинг ўзи музлаб қолди.
Жан-Батист Люлли – дурдона асар керак!
XVII асрда француз қироли топшириғи билан мусиқа яратган бастакор ўз ишига бўлган ҳаддан ташқари садоқати туфайли вафот этди.
Кунларнинг бирида концертга тайёргарлик пайтида у жуда ҳаяжонланиб, ҳассасини ерга уриб, ўз оёғини тешиб қўйди ва қон заҳарланишидан вафот этди.
Клод Франсуа – лампани алмаштирмоқчи эдим, холос
Франциялик қўшиқчи суви тўла ваннада турган ҳолда лампочкани алмаштирмоқчи бўлганида электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди.
Аллан Пинкертон – тутқич бермас детектив
Америкалик афсонавий детектив ўлимнинг кўзига қайта ва қайта қараган. У қароқчилар томонидан ўққа тутилган, зўравонликда ушлаб турилган бўлишига қарамасдан ҳар доим улар дастидан соғ-саломат чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Кунларнинг бирида у текис ерга йиқилиб, тилини тишлаб олди, бир неча кундан кейин эса у қон заҳарланишидан вафот этди.
Закари Тейлор – жуда иссиқ!
Америка Қўшма Штатларининг 12-президенти 1850 йилнинг 4 июлидаги жуда иссиқ кундаги маросимдан сўнг кўп музқаймоқ еб қўйди. Овқат ҳазм қилиш бузилиши ривожланди ва 5 кундан кейин, атиги 16 ой президентлик қилган Тейлор вафот этди.
Джек Дэниэл – сейф кодини ким ўзгартирди?
Машҳур «Jack Daniel’s» вискисининг “отаси” сейфидаги ўзи ўрнатган комбинацияни унутиб қўйиб, бойликлари сақланадиган темир шкафни тепаётганда оёғ бармоғини синдириб қўйди. Оёғи жароҳатлаганидан олти йил ўтиб Дэниэл қорасон касаллигидан вафот этди.
Ҳанс Штайнингер – яна кимда шундай соқол бор?
Австриялик Ҳанс Штайнингер дунёдаги энг узун соқоли (тахминан 1,4 метр) ва... шу туфайли ҳалок бўлгани билан жаҳонда шуҳрат қозонган.
1567 йилда Ҳанс яшаган шаҳарда ёнғин содир бўлади. Оловдан қутулишга шошилаётган Ҳанснинг соқоли оёқлари остига чигаллашиб қолади. У тасодифан ўз соқолининг учини босиб, мувозанатни йўқотади. Йиқилиб кетиб, бўйнини синдиради ва ҳалок бўлади.
Ал-Жоҳиз – ўз китоблари остида қолди
Араб энциклопедисти, адабиёт, тарих ва фалсафага оид кўплаб асарлар муаллифи Ал-Жоҳиз 868 йилда ўз билимдонлиги қурбонига айланди. У ўша даврдаги қоғоз ўрнини босган оғир бузоқ терисига ёзилган китоб жавонлари устига тушиб кетганида, эзилиб қолиб ҳалок бўлди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.