Чўл бургути "Зарафшон" миллий табиат боғига топширилди
- 01.03.2023 17:31
- 137
- Самарқанд

Самарқанд туманининг Жўйисой маҳалласида яшовчи Б.Қурбонов хонадонига келиб қолган ёввойи қушни асраб қолди. Сўнгра бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлигининг Самарқанд вилояти бошқармасига маълум қилди.
Бошқарма ходимлари айтилган манзилга бориб, ушбу қуш чўл бургути эканлигини аниқлашди.
Чўл бургути Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган бўлиб, қисқариб бораётган тур ҳисобланади.
Чўл бургути ветеринар кўригидан ўтказилиб, вақтинча сақлаб туриш учун Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғига топширилди.
Қуш тез орада табиат бағрига қўйиб юборилиши режалаштириляпти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сўзи ва иши бир сахий инсон
- Бугун, 14:59
- Мутолаа
Адаб илмида беназир инсон
- Бугун, 13:11
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- Бугун, 13:07
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- Бугун, 13:02
- Спорт