Cўровнома натижалари: 80 фоиз иштирокчилар деҳқон бозорларида маҳсулотлар текширилмаслигини айтмоқда
Телеграм каналимизда “Сизнингча, деҳқон бозорларидаги лабораторияларда маҳсулотларнинг сифати ҳозир ҳам текшириладими?” саволи билан сўровнома ўтказилди.
Унда иштирокчиларнинг атиги 10 фоизи “Ҳа” жавобида тўхталган бўлса, 79 фоиз қатнашчилар “Йўқ” деб жавоб берган. 11 фоиз респондентлар эса “Билмайман” деган жавобни белгилаган.
Сўровномада айрим ўқувчилар ўзининг фикр-мулоҳазаларини ҳам ёзиб қолдирган. Хабарингиз бор, бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан лаборатория учун деб намуна олинади. Сўровнома иштирокчилари шу ҳолатга эътибор қаратган.
Мисол учун, Абду Якубов номли аккаунт эгаси “Бозорда лаборант сотилаётган нарсалардан битта-битта йиғиб чиққунича бозор тугайди - ҳамма нарса сотилиб бўлинади, билмадим, уни қачон текширади?” дея фикр қолдирган. Респондентлардан яна бир эса бозорлардаги маҳсулотлар агар текширув ўтказилган бўлса, қоғози харидорларга кўринарли жойга қўйилса, хурсанд бўлишини билдирган.